«Реал» ҳужумчиси, Marca нашри томонидан таъсис қилинган примеранинг мавсум-2015/16даги энг яхши ўйинчиси номини қўлга киритган Криштиану Роналду Испания чемпионлиги учун кураш ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Бугун мен учун ўзгача кун бўлди. Бугун «Реал» билан шартнома имзоладим ва мукофотландим, яна нимани сўрашим мумкин?

Жуда хурсандман. Бу менга яқин бир неча йиллар янада кўпроқ ишлашимга ва янада яхшироқ бўлишимга туртки беради.

Примерада, кутилганидай жиддий рақобат бор, бу спринт эмас, марафон. Биз курашда давом этамиз», - дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 11 турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда «Барселона»ни 2 очкога ортда қолдирмоқда.