Россия 2016 йилда дон ва дуккакли экинлардан 117 миллион тонна ҳосил тўплади. Бундан ташқари, бу миқдор сўнгги 38 йил ичида энг катта кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачев маълум қилган.

"Россия 117 миллион тонна ҳосил тўплади ва бу сўнгги 38 йил ичида қайд этилган энг яхши кўрсаткич бўлди. Мамлакатда 1978 йили 127 миллион тонна ҳосил йиғиб олган эди", — деб эслатди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, “бундай натижага бу йил 60 фоизга (1 гектардан 17 центнер ўрнига, 1 гектардан 27 центнер) кўпайган ҳосилдорлик орқали эришилган. Экин майдонлари эса 74 миллион гектардан 47 миллион гектарга қисқартирилган.