Россия бош вазири Дмитрий Медведев давлат муассасалари фуқароларга хизмат кўрсатишда улардан муассасада мавжуд бўлган ҳужжатларни талаб этишни тақиқлаш назарда тутилган буйруғини имзолади.

Рўйхатда 85 ҳужжат номи келтирилган. Хусусан, бу рўйхатда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги маълумотлар, судланмаганлик бўйича маълумотлар, юридик шахс сифатида ягона давлат реестридан чиқарилганлик ҳақидаги ва муддатли ҳарбий чақирувни ўтаганлик ҳақидаги маълумотлар шулар жумласидан.

Шу ва рўйхатдаги бошқа ҳужжатларни давлат муассасалари автоматик режимда бир-бирлари билан алмашишлари кераклиги белгилаб қўйилган.