Жанубий Корея прокуратураси мамлакат президенти Пак Кин Хе ва унинг дугонаси билан боғлиқ сиёсий можаро юзасидан суриштирув ишларини давом эттирмоқда. Ушбу тергов ишлари доирасида Samsung компаниясининг идораларида тинтув ишлари ўтказилган. Маълумки, президент дугонаси Цой Сун Сил давлат ишларига ноқонуний аралашганликда гумон қилинмоқда, деб хабар қилади «Ёнхап» агентлиги.

Жанубий Корея прокурорлари Samsung компанияси президент дугонасининг қизига ёрдам берган ёки бермаганини аниқлаш мақсадида шундай чораларни қўллаган. 

Аввалроқ, Samsung компанияси Цой Сун Сил ва унинг қизи биргаликда эгалик қилган компанияга 2,8 млн евро маблағ ўтказиб бергани тўғрисида тасдиқланмаган хабарлар пайдо бўлган эди.