АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп сайловлар кунига мисли кўрилмаган салбий рейтинглар билан келишди. Бу ҳақда ушбу масала бўйича тадқиқот олиб борган Gallup ижтимоий хизмати маълум қилди. 

Унинг маълумотларига кўра, Трампга ҳозир 61 фоиз, Клинтонга эса 52 фоиз америкаликлар салбий муносабатдалар. Бу иккала кўрсаткич 1956 йилдан бери олиб борилаётган кузатувлар давомидаги энг ёмон натижалардир. Аввалги антирекорд 1964 йилда президентликка даъвогарлик қилган Барри Голдуотерга тегишли бўлган ва 47 фоизни ташкил қилган. 

Шунингдек, жорий номзодларга нисбатан "ўта салбийлик" кўрсаткичлари ҳам жуда юқори. Трампга 42 фоиз, Клинтонга 39 фоиз америкаликлар ўта салбий муносабатдалар.