Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганджалзода Россия билан авиаалоқани давом эттириш бўйича келишув қандай шартлар асосида тузилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар ёзган.

Бунгача Россия транспорт вазири Тожикистон билан авиаалоқан тўла ҳажмда сақлаб қолинишини айтганди.

«Бу жиддий муаммо бўлмади, биз аввалига шунчаки йўловчилар оқими ва янги аэропорт ҳудудида йўл инфратузилмаси мавжуд эмаслиги важидан келиша олмаётгандик. Лекин уларга бир ҳафтада 2та рейс керак ва биз бу масалани авиация ҳуқуқлари асосида ҳал қилдик», — деган Ганджалзода.

Вазирнинг қўшимча қилишича, бунинг эвазига Россия тожикистонликлар авиакомпаниясига Санкт-Петербург ҳамда Челябинск шаҳарларига учишларни амалга ошириш имкониятини тақдим этган.

7 ноябрь куни Россия транспорт вазирлиги ва Тожикистоннинг авиация соҳасидаги мутассадилари авиаташувлар масаласи бўйича музокараларни якунлаб, "Жуковский" аэропортидан Россия авиакомпаниялари парвози бўйича келишиб олганди.

Ўтган ҳафтада Тожикистонда "Жуковский" аэропортидан келаётган Россия самолётларини қабул қилиш рад этилганини маълум қилганди. Шу муносабат билан Москва Россия авиаташувчилари ҳуқуқлари поймол қилинмаслиги учун 8 ноябрдан Душанбе билан авиаалоқани тўхтатиши мумкин бўлганди. 

Бунга Тожикистон ҳукуматининг россиялик ташувчиларнинг республикага «Жуковский» аэропортидан амалга ошириладиган парвозларини келишиб олишдан бош тортгани сабаб бўлди.

Тожикистон маъмурлари «Жуковский» Москва авиация тугуни аэропорти ҳисобланиши, демак ундан амалга ошириладиган халқаро рейслар парвозлар амалга оширилишининг паритет шартларини кўзда тутувчи ҳукуматлараро битимлар билан чекланиши кераклигини таъкидлаган эди.

Россия транспорт вазирлиги эса ҳукумат қарори билан «Жуковский» минтақавий аэропорт сифатида белгиланганини даъво қилиб, Тожикистоннинг унинг мақомини ўзбошимчалик билан белгилашга уринишини «Россия ҳукумати суверенитетини ўз ҳудудида бузиш» дея баҳолади.