АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ўз сайловолди кампаниясининг сўнгги кунида бешта штатга ташриф буюрди ва ўз рақобатчиси, Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтонга қақшатгич зарба бериб, уни янчиб ташлашини маълум қилди

Душанба тонгида республикачилар вакили Флорида штатидагилар билан учрашди. У бунгача Шимолий Каролина, Пенсильвания, Нью-Ҳэмпширда бўлди ва сайловолди кунининг сўнгида Мичиганга ташриф буюрди. У сайловчилар қаршисида ярим тунда чиқиш қилди. Пенсильванияда чиқиш қилган республикачи миллиардер ишонч билан таъкидладики, Оқ уй сари йўл очиб берувчи ушбу штатда мутлақ ғолиб бўлади.

"Биз барчани янчиб ташлаймиз", - деди у тарафдорлари олдида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда сайловлар 8 ноябрда бошланди. Fox News телеканали томонидан жамоатчилик фикри ўрганилганда, Клинтон 48 фоиз овоз билан 44 фоиз овозга эга Трампдан устун келмоқда эди.