Ўзбекистондаги 4та олий таълим муассасаси Erasmus+ дастури бўйича Европа иттифоқи ҳудудидаги университетлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳақда ЕИнинг Тошкентдаги делегацияси маълумоти асосида «Газета.uz» хабар берган.

Аниқлик киритилишича, Гулистон давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали, Навоий давлат педагогика институти ва Нукус давлат педагогика институти ушбу дастур доирасида ҳисобланади.

Erasmus+ дастури танлови якунлари бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг янги лойиҳасини молиялаштирилиши белгиланган. Унинг базасида янги Жан Монне номидаги Европа ҳуқуқи ва сиёсати кафедраси ташкил этилиб, магистрлар учун янги фанлараро курс ишлаб чиқилади.

Жорий йилда Erasmus+ учун Ўзбекистон олий таълим муассасалари салоҳиятини ошириш бўйича 7та лойиҳа тасдиқланган. ЕИнинг 15 давлатидаги 23 университет Тошкентдаги 6та, ҳудудлардаги 16та ОТМ билан ҳамкорликни амалга оширади. Ўзбекистондаги 38та ОТМнинг 240 нафардан зиёд вакили Европадаги 25та университетда малака ошириб, таҳсил олади. Европадан эса 100 нафарга яқин ўқитувчи ва докторантлар маърузалар ўқиш, тадқиқотлар ўтказиш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга келади.