«Барселона»нинг бразилиялик футболчиси Неймар Примеранинг 11-турида «Севилья»га қарши кечган учрашувда олифтанамо финт ишлатишда хатога йўл қўйди. Бу ҳолат видеоёзуви Gfycat каналига жойлаштирилган.

Бу эпизод ўйиннинг 81-дақиқасида рўй берган. Рақибдан қочиб кетиш учун ўзидан томонга ҳаракатланиб, тўпни рақибнинг чап томонига ташлаб ўтмоқчи бўлган Неймарнинг оёғи тўпга тегмай қолди ва олға ҳаракатлана олмади. Ҳимоячи тўпни осонлик билан эгаллаб, жамоасининг ҳужумини бошлаб берди.

Учрашув «Барселона»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Неймар гол ура олмаган.