Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе агар парламент бунга рози бўлмаса, бош вазирлик учун таклиф қилган номзодини қайтариб олади. Бу ҳақда Ёнҳап хабар берди.

Давлат раҳбари бу қарорга парламент спикери билан учрашувидан кейин келган. Учрашувда унинг дугонаси давлат ишларига аралашгани эҳтимоли юзасидан муҳокама ўтказилган.

«Агар парламент бош вазирликка номзодини тавсия қилса, мен бу номзодни қабул қиламан, у вазирлар маҳкамасини бошқаради», — деган Пак Кин Хе.

2 ноябрь куни Пак Кин Хе мамлакат бош вазири лавозимига Хван Гё Ан ўрнига Ким Бён Чжунни илгари сурди. Аммо мухолифат ушбу номзод Миллий мажлис депутатлари билан келишилмаган тарзда илгари сурилгани учун, уни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.