10-11 ноябрь кунлари Тошкентда "Фундаментал ва амалий физика ривожида янги тенденциялар: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар" номли халқаро симпозиум бўлиб ўтади. Бу ҳақида ЎзА нашри хабар берди.

Бутун дунё олимларининг таъкидлашича, ўрта асрдаги Шарқ Уйғониш даври хусусиятлари аниқ фанлар - математика, астрономия, физиканинг ривожида намоён бўлди.

Мустақиллик йилларида бошқа илмий йўналишлар билан бирга физик ва астрономларга ҳам ривожланган мамлакатлар тадқиқотчилари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда илмий тадқиқотларни кенгайтириш учун катта имкониятлар яратилди. 

10-11 ноябрь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган симпозиум фундаментал ва амалий физика масалалари билан бир қаторда ўзбек физика мактаби салоҳиятини яна бир бор халқаро миқёсда намойиш қилиш имконини беради. 

Манбага кўра, халқаро симпозиумда тўрт йўналишдаги (назарий физика, астрофизика, экспериментал физика, қайта тикланувчи энергия манбалари ва янги материаллар) муаммолар, ютуқлар ва истиқболлар муҳокама қилинади. Мазкур тадбирда 200дан ортиқ хорижий олимлар ва тадқиқотчилар қатнашиши кутилмоқда.