АҚШ президентлиги учун бўлиб ўтаётган сайловларда берилган бюллетенларни санаш ишлари қизғин давом этмоқда. Шу пайтгача, 65,14 фоиз овозлар қайта ишланган. Унинг натижасига кўра, ҳозирча республикачилар номзоди Дональд Трамп 40 фоизлик кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 216 нафар воситачи-сайловчи мавжуд. Трампга сайловчиларнинг 46 млн 213 мингдан ортиғи овоз берган. 

Демократик партия номзоди, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон 209 нафар сайловчига эгалик қилмоқда. Унга 44 млн 266 мингдан ортиқ одам ишонч билдирган. 

АҚШ президентлик сайлови натижаларини биз билан бирга кузатиб боринг.