Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп 95 фоизлик эҳтимол билан АҚШнинг янги президенти бўлиши мумкин. The New York Times газетаси, овоз бериш жараёнининг дастлабки натижаларига таянган ҳолда шундай фикр билдирмоқда. 

Сиёсатчи айни вақтда 244 нафар сайловчига эга бўлса, Ҳиллари Клинтонга 217 сайловчи ён босиши аниқ бўлиб турибди. Трамп қатор “тебранувчи” штатлар: Флорида, Висконсин, Мичиган ва Шимолий Каролинада ғалаба қилган. 

Номзод ўз ғалабасини нишонлаши учун 270 нафар сайловчининг овозини тўплаши лозим.