АҚШ президентлиги учун бўлиб ўтаётган сайловларда берилган бюллетенларни санаш ишлари қизғин давом этмоқда. Шу пайтгача, 55,68 фоиз овозлар қайта ишланган. Унинг натижасига кўра, ҳозирча республикачилар номзоди Дональд Трамп 197 нафар воситачи-сайловчига эгалик қилмоқда. Унга сайловчиларнинг 39 млн 313 мингдан ортиғи овоз берган. 

Демократик партия номзоди, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон 131 нафар сайловчига эгалик қилмоқда. Унга 37 млн 55 мингдан ортиқ одам ишонч билдирган. 

АҚШ президентлик сайловидаги натижаларни биз билан бирга кузатиб боринг.