8 ноябрь куни АҚШда мамлакат президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтди. Унинг дастлабки натижаларига кўра, сайлов бюллетенларининг 82,22 фоизи санаб бўлинган. Унда, ҳозирча, Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп 264 нафар сайловчига эгалик қилмоқда. 

Ҳиллари Клинтон 215 нафар сайловчига ишониши мумкин. Трампга 55 млн 544 мингдан ортиқ киши овоз берган, 54 млн 333 мингдан ортиқ одам Клинтон номзодини маъқуллаган.