Россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли бўлган "Металлоинвест" металлургик холдинги ўзининг активларини тўлиқ Россия юрисдикциясига ўтказди. Бу ҳақда холдингнинг расмий хабарида айтилди.

Хабарда айтилишича, шахсларининг бир гуруҳи доирасида USM Investments Limited‘нинг 22,1 фоиз акцияларига эгалик қилувчи USM Holdings Limited ва "ОЭМК" компанияси ўзларининг "Металлоинвест" компаниясидаги улушларини нолгача қисқартиришади.

Октябрда Алишер Усмонов Россиянинг солиқ резиденти бўлишдан тўхтагани маълум қилинганди. Тадбиркорнинг активларини бошқарувчи USM Holding’да календарь йилида жорий йил давомида Россия ҳудудида 183 кундан кам вақт мобайнида бўлмаган шахслар солиқ резидентлари деб ҳисобланишлари тушунтирилганди. Бу мақом солиқ тўловчининг фуқаролигига боғлиқ эмас.

Усмонов Forbes журнали бўйича, энг бой россияликлар рўйхатида Леонид Михельсон ва Михаил Фридмандан кейин 3-ўринни эгалламоқда. Унинг бойлиги 12,5 млрд долларга баҳоланган.

2012 йилда ташкил этилган USM Holdings "Мегафон", "Металлоинвест", Mail.Ru Group, бир қатор медиа-активлар (Disney Russia, "Муз-ТВ" ва "Ю" телеканаллари) акцияларига эгалик қилади. Усмоновдан ташқари, холдингнинг асосий акциядорлари Владимир Скоч ва Фарҳод Моширий ҳисобланади.