Американинг Apple компанияси қайта тикланган iPhone смартфонлари сотувини бошлади. Бу ҳақда CNET хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, Apple анчадан бери қайта тикланган Mac сотуви билан шуғулланиб келмоқда. Энди эса компаниянинг махсус сайтида iPhone пайдо бўлди. Бундай смартфонларда янги корпус ва аккумулятор ўрнатилган. Шунингдек, бир йиллик кафолат ҳам берилади.

Мисол учун қайта тикланган 64 ГБ ли iPhone 6S Plus 589 АҚШ доллари (янги моделдан 110 долларга арзон) ёки 16 ГБ ли iPhone 6S 449 доллар (бу ҳам янгисидан 80 доллар арзон).