Австралиялик безори Virgin компанияси самолёти учувчиси билан боғланиб, уни қабул қилувчи аэропорт диспетчери эканлигига ишонтира олган. Самолёт  қўнишга шай турганда, пранкер ундан яна баландликка кўтарилишни талаб қилган. Самолёт экипажига бу буйруқни бажаришдан бошқа илож қолмаган. Оқибатда йўловчи самолёти қўниш учун рухсатни кутган ҳолда Мельбурннинг шимолидаги ҳудуд устида бир муддат учиб юришига тўғри келган. Самолёт бироз ўтиб муваффақиятли қўнишга муваффақ бўлган. Бахтли тасодиф, воқеа оқибатида ҳеч қандай кўнгилсизлик юз бермаган. Бу ҳақда "Вести.ру" хабар бермоқда.  

Бироқ безори бунда тўхтаб қолмаган. У диспетчерлик хизмати билан боғланиб, самолёт учувчиси эканини ва унинг самолёти фалокатга учраётганини айтган. Безори самолётнинг двигатели ишламай қолгани ва унинг жамоаси нима қилишни билмаётганини "маълум қилган".

Умумий ҳисобда безори Мельбурн аэропортларига 15 та шунга ўхшаш қўнғироқ амалга оширган. Айни вақтда полиция безорини қидирмоқда. Унга бундай "шўхликлари" учун 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.