Америкалик актёр Брэд Питт актриса Анжелина Жоли билан ажрашувидан сўнг илк бор оммага кўриниш берди. Бу ҳақда People хабар бермоқда.

Питт Лос-Анжелесда ўтган “Ой ёғдуси” фильмининг ёпиқ тақдимотига ташриф буюрган. Унга актриса Жулия Робертс ҳамроҳ бўлган. Улар биргаликда “Оушеннинг ўн бир дўсти” ва “Оушеннинг ўн икки дўсти” фильмларида суратга тушишган.

Питтнинг Plan B компанияси “Ой ёғдуси” фильми продюсерларидан бири ҳисобланади.