Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзодини қўйган ва ғолиб бўлган Дональд Трампни табриклаб, у билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

"Мен Дональд Трампни оғир кечган сайловолди кампаниясидан сўнг, АҚШ президенти бўлгани билан табриклайман", — дейилади Мэй баёнотида.

"Британия ва АҚШ ўртасида эркинлик ва демократияга асосланган муҳим муносабатлар ётади. Биз савдо, хавфсизлик ва мудофаа борасида кучли ҳамда яқин ҳамкорлар бўлиб қоламиз", — деб таъкидлади у.