Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (OSCE)нинг 300дан ортиқ  халқаро кузатувчилари  АҚШнинг 34 штатидаги овоз бериш жараёнини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда ЕХҲТ Демократик институт ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг матбуот котиби Томас Раймер хабар қилди.

"34 штатда  ЕХҲТ ДИИҲБ ва ПА  (Парламент ассамблеяси)нинг 44 мамлакатдан 301 кузатувчиси иштирок этади", — деб хабар қилади Раймер.

Раймер АҚШда сайлов ўтиши ҳақидаги ташкилотнинг муваққат ҳисоботи 9 ноябрда матбуот анжуманида тақдим этилади.

АҚШда президентлик сайловлари 8 ноябрь куни  икки босқичли тизимда ўтказилади. Даставвал 50 штатда алоҳида умумхалқ овоз бериш жараёни ўтказилади. Ғалаба учун  овоз берувчиларнинг 538 овозидан 270таси зарурдир. Сайловчилар расман президентликка номзодлар учун 19 декабрь куни овоз беришади, конгресс эса сайлов натижаларини 2017 йилнинг 6 январида тасдиқлайди. Сайланган президент тантанали равишда 20 январь куни янги лавозимга ўтади.