АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон АҚШ президентлиги сайловларида лотин америкалик фуқаролар орасида ўзининг рақиби Дональд Трампни 38 фоиз ортда қолдирмоқда, деб хабар бермоқда сайлов участкаларидан чиқишда уюштирилган сўровнома натижаларига иқтибос келтирган ҳолда Fox News телеканали. 

Клинтон бу тоифадаги аҳоли орасида 65 фоиз, Трамп эса 27 фоиз овоз тўплаган.

Лотин америкаликлар америкалик сайловчиларнинг 17 фоизини ташкил қилади, уларнинг овозлари бир қатор штатларда, авваламбор сайлов натижаларига муҳим аҳамиятга эга бўлган Флорида штатида ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин.