Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада қиймати 5 миллиард доллар бўлган янги мегалойиҳанинг очилиш маросимида турли хил энергия манбалари, жумладан, тупроқ, қуёш, шамол, гидроэлектростанция, геотермал, қўнғир кўмир, тош кўмир ва табиий газлардан электр ишлаб чиқаришни тилга олди.

У Туркия электроэнергия бозори бир неча йил ичида Европада учинчи ўринни эгаллашига ваъда берди.

Эрдўған сўзларига кўра, Туркиянинг биринчи атом электростанцияси 2023 йиллардан ишга тушади ва қолган икки электростанцияни ишлаб чиқариш ишлари яқин йилларда бошланади. 
"Биз мана шу учта электростанцияни қуришимиз зарур", - деди Эрдўған Туркиянинг АЭС лойиҳасини ҳар қадамда тўхтатишга уринган айрим ташқи кучларга ишора қилиб.

"Ғарбнинг экологик ҳужумларига эътибор қилманг", - деди у  ва Ғарб Туркияга нисбатан экологик тоза бўлмаган электростанциялардан кўпроқ фойдаланишини қўшимча қилди. 

У Польшада АЭСнинг 84 фоизи, Германияда 45 фоизи, Хитойда 75 фоизи, Ҳиндистонда 73 фоизи кўмирда ишлашини айтиб ўтди. Шунингдек, президент Туркияда электр энергиянинг 22 фоизи тош кўмир орқали ишлаб чиқарилишини эслатиб ўтди. 

"Уларнинг мақсади табиатимизни асраш эмас. Биз атом станциялари томон икки муҳим қадамни ташладик. Аккую АЭС 2023 йилдан ишга туширилади, бу вақтда Синопдаги яна АЭС устида ишлаш жараёни шиддат билан давом этади. Учинчи атом электростанция ҳам қурилади. Биз унинг устида ҳам иш олиб боряпмиз", - деб маълум қилди Эрдўған.