9 ноябрь куни республикачи Дональд Трамп АҚШнинг янги президенти бўлди. Кўпчилик унинг ғалабасига ишонмаганди, лекин бу воқеа содир бўлди. Кейинги 4 йил ичида дунёнинг йирик иқтисодиётини бошқарадиган бизнесмен ва сиёсатчи Дональд Трамп қандай ўғилларни ўстириб, вояга етказган?

2011 йилнинг январь ойида бадавлат икки йигит Зимбабве сафарисига йўл олади ва у ерда кўплаб ҳайвонларни ўлдиришди. Бу овчиларнинг номи Эрик ва Дональд эди. Улар ўз сафарлари чоғида кўплаб суратлар олишга муваффақ бўлишади.

Кичик Дональд Трамп биродари Эрик билан бўлган овда олинган суратлар жамланмасини эълон қилган.

Шуни таъкидлаш керакки, мазкур ҳобби жуда қиммат туради. Трампнинг ўғиллари ов қилишга рухсат олиш учун Зимбабвенинг табиатни қўриқлаш бошлиқларига бир неча ўн минглаб доллар тўлашган.

Ов ўйланганидан омадли чиққан: ёш миллиардернинг ўлдирган жониворлари коллекциясидан сув буйволи, тимсоҳ, куду оҳуси, циветта ва фил жой олганди.

Кичик Трампнинг ўз ўлжаси билан суратга тушиши жониворларни ҳимоя қилувчиларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Жанжалларга энг кўп сабабчи бўлган сурат Трампнинг фил хартумини кесиб олиб, қўлида ушлаганча тушган сурати бўлганди.

Овчи бу норозиликларга ўз твиттерида жавоб қайтарар экан, суратларидан уялмаслигини ва у нотўғри иш қилмаётганлигини айтиб ўтган. 

Биринчидан, у маҳаллий иқтисодиётга ва табиатни қўриқлаш ташкилотига ҳомийлик қилган. Иккинчидан, қишлоқлардаги камбағалларга кўп миқдорда гўшт жўнатган. Учинчидан эса, улар ўлдирган жониворлардан бирортаси, қутурган филдан ташқари, камайиб кетиш хавфида эмас.

«Ўлжа киритиш учун уюштирилган ва мақсадсиз бундай ўлдиришлар кўп одамларни ҳақорат қилади», — деган эди ўз навбатида АҚШда инсонпарварлик жамияти ҳаракатининг вакили Майкл Маркарьян.

«Ўғилларим ов қилишни яхши кўришади ва улар яхши овчилар бўлиб етишишди. Ўзим бу нарсаларга тушунмайман ва уларни бу нарсалар қизиқтириши мени ҳайрон қолдиради», — деб бу ҳодисага фикр билдирган Дональд Трамп.