ХХР Атроф-муҳит вазирлиги раҳбарининг собиқ ўринбосари Чжан Лицзюнь коррупция туфайли тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда суд маълумотларига асосланиб, “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Суд мажлиси Пекинда бўлиб ўтди. Суд Чжан Лицзюнни 2,43 миллион юань (354 минг АҚШ доллари атрофида) миқдорида пора олганликда айблаган. Ҳукмга биноан ХХР атроф-муҳит вазирлиги раҳбарининг собиқ ўринбосари 500 минг юань миқдорида жаримага ҳам тортилган. Унинг ноқонуний қўлга киритган бойлиги давлат ҳисобига мусодара қилинадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Чжан Лицзюнь вазир ўринбосари сифатида 2008-2013 йиллар фаолият юритган.