12 ноябрь куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан ХХР ташқи ишлар вазири Ван И келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувларда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон ва Хитой орасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ҳамда ҳудудий ва халқаро муаммолар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ташриф давомида Хитой делегацияси Самарқандга бориши ҳам кутилмоқда.

Октябрь ойида Қирғизистон ТИВ вакиллари Пекинда "Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон" йўналишида темир йўл қурилиш масаласини муҳокама қилган эди.