Меҳмонхонада 193 хона бўлиб, улардан энг каттасининг майдони 288 квадрат метрдан иборат. Нархлар бир кечага - 438 доллардан 1,4 минг долларгача.

Меҳмонхона холлида мармар устунлар қад кўтарган, пол эса - нефритдан. Деворларда замонавий хитой рассомларининг асарлари осиғлиқ. У ерда франциялик бош ошпаз хизмат қилувчи ресторан, шунингдек хитой ва япон кафелари фаолият юритмоқда. 

Меҳмонхона Wanda Hotels & Resorts тармоғига киради. У бутун дунё бўйлаб, шу жумладан Осиё, Шимолий Америка, Европа ва Океанияда 100дан ортиқ меҳмонхонага эга.