"ЮКОС"нинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский АҚШдаги сайловларда Дональд Трампнинг ғалаба қозонишига муносабат билдирди. 

"Одамлар тарғиботдан кўра кўпроқ нарсани ҳал қиладиган жойдагина мўъжиза юз бериши мумкин. Ўзимизга ҳам шуни тилайман", - деб ёзди у ўзининг Twitter'даги саҳифасида. 

Ходорковский сайловлардаги бундай натижанинг иқтисодий хавфи, хусусан нефть баҳосининг тебранишига ишора қилди. 

"Путиннинг тарафдорлари Трампнинг ғалабасини хоҳлашган эди. Мана у ғолиб ҳам бўлди. Даставвал нефть нархининг пасайишига "қўл қўйинг" ва Рейганни ёдга олинг (Рейган доктринаси назарда тутилмоқда, унинг натижасида нефть нархининг кескин пасайиши кузатилган ва совет иқтисодиётига путур етказган)", - деб ёзди у.