АҚШ президентлиги учун сайловларда Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон Калифорния ва Колорадо штатларидаги овоз бериш натижаларида етакчилик қилмоқда, деб хабар қилмоқда NBC News.

Таъкидланишича, Клинтон ушбу штатларнинг ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонмоқда. Собиқ давлат котиби Калифорния сайловчиларининг 60 фоиздан ортиғининг ишончига сазовор бўлмоқда. Республикачилар номзоди Дональд Трамп 34 фоиз овоз тўплай олган.

Клинтон хоним Колорадо штатида ҳам етакчилик қилмоқда. Бироқ бу ерда унинг рақиби билан орасидаги фарқ унчалик катта эмас, 48 фоизга қарши Трампда 44 фоиз. 

Аввалроқ, Трамп Флорида штатида ғалаба қозонгани ва етакчилигини мустаҳкамлаб қолгани хабар қилинган эди.