АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон Гуам оролида сайловчиларнинг кўпчилик овозини олди, деб ёзмоқда USA Tоday.

Клинтон бу ерда 71,63 фоиз овоз, унинг асосий рақиби Дональд Трамп эса 24,16 фоиз овоз тўплаган. Ҳаммаси бўлиб овоз беришда 32 мингдан кўпроқ одам иштирок этган.

Гуамнинг барча сайловчилари АҚШ фуқаролигига эга бўлса-да, уларнинг овозлари президентлик сайловларида инобатга олинмайди, чунки Гуам АҚШ сайловчилари ҳайъатида вакилга эга эмас.

Бироқ маҳаллий аҳоли овоз бериш натижаларига кўра 1980 йилдан бери президентлик сайловларининг ғолибини бехато аниқлаб келади.