АҚШ президентлиги учун президентлик сайловларида берилган овозларни санашнинг дастлабки натижалари маълум қилиб келинмоқда. Хусусан, демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон республикачилар вакили Дональд Трампни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри жойлашган Колумбия федерал округида мағлубиятга учратган. 

Ушбу маълумотларни тарқатган NBC News телеканалига кўра, Клинтон Вашингтон шаҳрининг ўзида ҳам Трампни доғда қолдирган. 

Бу ерда, 65 фоиз овоз бюллетенлари саналганидан кейин, Клинтон катта фарқ билан олдинда бормоқда. Унга сайловчиларнинг 93 фоизи ишонч билдирган, Трамп атиги 4 фоиз овоз тўплай олган. 

Бундай натижани шу билан изоҳлаш мумкинки, Дональд Трамп, бир неча маротаба Вашингтонда яшаб, у ерда ишлайдиган АҚШ федерал ҳукумати ходимларининг фаолиятини кескин танқид қилган эди.