Наньян технология университети мутахассислари объектнинг бир қисмини яширишга имкон берадиган технологияни ишлаб чиқишди. Бу ҳақида The Straits Times хабар берди. 

Чжан Байлэ раҳбарлиги остидаги жамоа уч йилдан ортиқ вақт давомида мазкур лойиҳа устида ишламоқда. Қурилма объектнинг бир қисмини кўринмас қилиш учун кўзгу эффектидан фойдаланади. 

Янги технология предметларни инсон кўзига кўринмас қилиш имконини беради. Ҳозирча у фақат бир маромда ишлаётган бўлса-да, кичик объектларни кўрсатмасликнинг уддасидан чиқмоқда.