Лондоннинг жанубида трамвай тўнтарилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда британ ОАВ хабар бермоқда.

Воқеа маҳаллий вақт билан соат 6.00да юз берган. Трамвай Кройдон туманида рельсдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. 50 дан кўпроқ одам шифохонага етказилган. Британия транспорт полицияси трамвай ҳайдовчисини ҳибсга олган.

"Менинг ўйларим ва дуоларим Кройдонда трамвай билан юз берган даҳшатли аварияда жабрланганлар билан бирга", деб айтган Британия бош вазири Тереза Мэй.

Бу ҳамдарликларга Лондон мэри Содиқ Хон ҳам қўшилган. Таъкидланишича, полиция воқеа ҳақида маълумот олиш учун "қайноқ линия" очган.

Фото:GETTY IMAGES
Фото:PA
Фото:PETER ALLAN JONES