Мексика Ташқи ишлар вазири Клаудия Руис Массиеу маълум қилдики, мамлакат АҚШ билан чегарада девор қурилиши учун маблағ ажратмайди. Бу ҳақда РИА Новости Ғарбдаги нашрларга асосланиб хабар берди.

«Девор учун пул тўлаш — бу бизнинг хаёлларимизда ҳам йўқ», — дея қайд этган вазир.

Бундан олдин, сентябрь ойида Мексика президенти Энрике Пенья Ньето Трамп билан учрашуви вақтида девор қурилиши учун маблағ ажратмаслиги ҳақида таъкидлаганди.

Дональд Трамп сайловолди кампанияси давомида АҚШ ва Мексика ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги битимни бекор қилишга, шунингдек, Мексика ҳисобидан икки мамлакат ўртасида девор қуришга ваъда берган эди.