Германия канцлери Ангела Меркель Германия ҳукумати 8 ноябрда АҚШда ўтаётган президентлик сайловлари натижаларини "сабрсизлик" билан кутаётганини айтди. Шу билан бирга у номзодларга баҳо беришдан бош тортди, бироқ Хиллари Клинтоннинг ғалабаси эркаклар ва аёллар ўртасида тўлиқ тенглик ўрнатилиши йўлидаги яна бир қадам бўлишини айтди.

"Ўшанда (Клинтон ютса) биз раҳбар лавозимларда эркаклар ва аёллар ўртасида тенг ҳуқуқликка бироз яқинлашамиз", деб Меркель айтган сўзларни Bloomberg ахборот агентлиги келтириб ўтди.