НАТО бош котиби Йенс Столтенберг миллиардер Дональд Трампни АҚШ президентлиги учун сайловда ғолиб бўлгани муносабати билан муборакбод этди. Бу ҳақда альянснинг расмий сайтида маълум қилинган.

«Мен Дональд Трампни Қўшма штатларнинг янги президенти бўлгани билан табриклайман ва у билан бирга ишлашга тайёрлигимни билдираман», — деган у.

Столтенберг АҚШнинг етакчилик роли «НАТО учун ҳар қачонгидан ҳам муҳим экани»ни билдирган. У Трампни 2017 йилда Брюсселда ўтадиган НАТО саммитига таклиф қилган.

Бундан олдинроқ Финляндия президенти Трампни АҚШ президентлиги билан табриклагани хабар қилинганди.