Евро-2016 мусобақасининг энг яхши ҳаками аниқланди. Бу совринга италиялик ҳакам Никола Риццоли лойиқ деб топилди. 

Жулио Кампанати номли совриннинг топшириш маросими 15 ноябрь куни "Сан-Сиро"да бўлиб ўтадиган Италия ҳамда Германия термалари ўртасида ўртоқлик учрашув олдидан бўлиб ўтади. 

Маълумот учун Евро-2016да Риццоли тўртта учрашувни бошқариб борди. Хусусан Франция ва Германия (2:0) термалари ўртасидаги ярим финал ҳам шулар қаторига киради. 

Эслатиб ўтамиз, Никола Риццоли ЖЧ-2014 мусобақасида ҳам тенгсиз деб топилганди.