Иқтисод йўналишида Нобел мукофоти лауреати Пол Кругман АҚШдаги президентлик сайловлари фалокатли кўринишда кечаётгани ҳақида айтди.

"Бу фалокатда иштирок этиш кўнгилни суст келтиради", — дея ёзган у ўзининг Тwitter аккаунти орқали.

У кўп одамлар бу ҳолатдан ғазабланганини, аммо бу "ёрдам бермаслиги"ни тан олган.

Америкалик бу таниқли иқтисодчи "ҳозирда бу қўрқинчли дунёда нима бўлаётганини англаш муҳимлиги" ҳақида гапирган.

Кругман Нобел мукофотини 2008 йилда қўлга киритганди.

Айни вақтга келиб, республикачилар вакили Дональд Трамп 245та овозга 215 нисбатида устунлик қилмоқда.