АҚШ президентлиги учун сайловда Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган кишилар унинг Нью-Йоркдаги штаб-квартираси олдида тўпланиб, ундан демократлар номзоди Ҳиллари Клинтонни қамоққа ташлашни талаб этувчи шиорларни айта бошлашди.

"Трамп тарафдори бўлган оломон унинг кампанияси штаб-квартираси олдида Висконсиндаги натижаларга муносабат билдира бошлашди. Митинг давомида "Унинг қамоққа ташлаш керак!" каби сўзлар янграмоқда", дея ёзди NBC телеканали мухбири Вон Хилъярд.

Трамп тарафдорлари дастлабки натижалар эълон қилинишини диққат билан кузатиб туришган. Йиғилганларнинг аксари Трампнинг ғалабасига ишонганди. Трампнинг ўзи эса сайлов натижаларини Trump Tower осмонўпар биносида туриб кузатган. 

Нью-Йорк ҳукумати теракт эҳтимолига қарши бинони металл тўсиқлар билан ўраган, исковуч итлар солинган юк машинаси келтирилган.