АҚШ президентлик сайловларида Пенсильвания штатидаги сайлов участкаларидан бирида Хиллари Клинтон учун ажратилган тугмадан бошқа тугмалар ишламагани видеоси пайдо бўлди. Ушбу видеони сайловчилардан бири твиттерда жойлаштирди.   

"Мен бу ҳақда айтдим, улар бу "ланъатини" бошидан ўрнатганлар", деб изоҳ ёзди видео муаллифи.

8 ноябрда АҚШда умумий сайловлар бўлиб ўтди. Овоз берувчилар президент, вице-президент, вакиллар палатасининг барча аъзолари, 100 нафар сенатор ва 12 нафар губернатор учун овоз беришди. 

Ҳаммаси бўлиб президентлик сайловларида 6 номзод иштирок этган, бироқ улардан иккиси – Дональд Трамп ва Хиллари Клинтон етакчилар ҳисобланади.