АҚШ президентлиги учун ўтказилган сайлов натижаси қандай бўлишидан қатъий назар Қуёш чиқаверади, мамлакат эса дунёнинг қудратли давлати бўлиб қолаверади. Оқ уйнинг амалдаги хўжайини Барак Обама BuzFeed News каналининг Twitter саҳифасига жойлаган видеомурожаатида шундай баёнот берган. 

«Бугун тунда қандай натижа бўлишидан қатъи назар Қуёш тонгда айни жойидан чиқади, Америка эса Ердаги энг буюк давлат бўлиб қолади», — деган Обама. У америкаликларни меҳрибонроқ бўлишга, миллий бирликни мустаҳкамлаш ва бир-бирини демократ ёки республикачига ажратишни бас қилишга чақирган. 

Сиёсий кампания, президентнинг эътироф этишича, кескин баҳс-мунозараларга бой бўлган. бироқ, аслида АҚШ айнан шу сабабли ҳар доим кучли бўлиб келган. 

Обама, шунингдек, АҚШ фуқаролари сайловолди пойгаси якунланганидан хурсанд эканликларини айтган. «Ниҳоят, сайловлардан кейинги тун кириб келди. Ўйлайманки, бу кўпчилигимиз учун яхши хабар. Келинг, ҳақиқатга тик боқиб, тан олайлик, бу сафарги сайловлар, кескин, ҳолдан тойдирувчи ва ғаройиб бўлди», — деб хулоса қилган Обама.