АҚШ президенти Барак Обама бугун бўлиб ўтган сайлов якунларига кўра, мамлакатнинг янги президентига айланган, аммо ҳали ўз вазифасини бажаришга киришмаган Дональд Трампни телефон орқали табриклади. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

Президент маъмурияти Обама Трампга қўнғироқ қилиб, ундан 10 ноябрь куни Оқ уйга келишни сўрагани ҳақида маълум қилди.

«Ҳокимият ўтиши силлиқ кечишини таъминлаш устивор вазифаларимиздан ҳисобланади. Янги сайланган президент билан учрашув бу борадаги навбатдаги қадам», — дейилган Оқ уй хабарида.

Хабар қилинишича, Обама АҚШ президентлиги учун сайловда Демократик партия номзоди сифатида иштирок этган Ҳиллари Клинтонга ҳам қўнғироқ қилган.

У яқин вақт ичида сайлов натижалари бўйича баёнот бериши кутилмоқда.