2007 йилда таваллуд топган ёш "Пахтакор" футболчилари Россияда ўтган халқаро турнирда совриндорга айланишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Мусобақада 10 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларни бошлади. "Пахтакор"чилар гуруҳда қуйидаги натижаларни қайд этди:

"Пахтакор" - "Чертаново" Москва - 0:5
"Пахтакор" - "Сормово" Нижний Новгород - 2:1
"Пахтакор" - "Смена" Москва - 3:2
"Пахтакор" - "Специфик" Москва - 2:1

Гуруҳда 2-ўринни эгаллаган "Пахтакор" тарбияланувчилари 3-ўрин учун беллашувда Москванинг "Спартак-2" тарбияланувчиларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Шу тариқа 2007 йилда туғилган ёш "Пахтакор" футболчилари Химкидаги мусобақада бронза медалларини қўлга киритишди.