Россия президенти Владимир Путин хорижий мамлакатлар янги элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиш чоғида АҚШ давлат раҳбарлиги учун бўлиб ўтган сайловлар натижасига ҳам ўз фикрини билдириши кутилмоқда. У, шунингдек, халқаро сиёсатнинг долзарб масалаларига эътибор қаратади, дея маълум қилган президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Бир неча дақиқадан сўнг, Путин янги элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишни бошлайди...Биласизми, президент одатда элчилар олдида маъруза қилади, унда халқаро сиёсатга доир долзарб муаммоларга эътибор қаратади. Шу боисдан, давлат раҳбари АҚШдаги президентлик сайлови натижасига ҳам тўхталиши мумкин", — деган Песков.