Португалиянинг Лиссабон шаҳрида жойлашган қадимий санъат миллий музейига ташриф буюрган сайёҳ селфи оламан деб, XVIII асрга тааллуқли ҳайкални синдириб қўйди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Исми айтилмаган бразилиялик сайёҳ Михаил ҳайкали ёнида сурат олмоқчи бўлди. Нашр берган маълумотга кўра, у омадли кадр олиш учун орқага юрган. Бироқ у масофани тўғри олмаган эди, шу боис бехосдан санъат асарига тегиб кетган. Ҳайкал ерга йиқилган ва бўлакларга бўлиниб кетган.

Воқеага гувоҳ бўлганлардан бири Нано Мигель Родригес синиб ётган ҳайкал суратини олган.

Музей директорининг ўринбосари Хосе Карвальонинг айтишича,  бу унинг узоқ йиллик фаолиятидаги биринчи ана шундай ҳолатдир. Экспертларнинг сўзларига кўра, ҳайкал тиклаб бўлмайдиган ҳолатга келган.