Мадриднинг "Реал" футболчиси Криштиану Роналду Nike компанияси билан умрбод реклама шартномасини имзолади.

TMZ портали маълумотларига кўра, шартноманинг молиявий тафсилотлари ошкор қилинмайди, бироқ битим қиймати америкалик баскетболчи Леброн Жеймс билан бўлганидек, 1 млрд долларгача етиши мумкин. Жеймс яқинда Nike билан умрбод реклама шартномасини имзолаган.

Nike ўзининг YouТube’даги расмий каналида Роналду шартноманинг имзоланганини шахсан ўзи эълон қилган ва спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи бу компания у учун дунёдаги энг яхшиси эканини айтган видеони жойлаштирди.