Дональд Трамп АҚШ президенти сайловида етакчилик қилаётгани ҳақидаги хабарлар жаҳон фонд бозорларини тушкунликка туширди. Инвесторлар Клинтоннинг ғалабасига ишонч билдирган эди.

Осиё-Тинч океани ҳудудидаги асосий фонд майдонлари (АТР) Трампнинг устунлиги ҳақидаги хабарлар ортидан қулади. Бу борада Япониянинг Nikkei 225 биржасида энг ёмон натижаларни қайд этган - 5 фоизлик тушиш (16380,31  пунктгача).

Шанхай фонд биржасида (Shanghai Composite) индекс 1,32 фоизга тушган (3106,23 пункт), Шэньчжэндаги (Shenzhen Composite) биржада 1,39 фоизлик пасайиш (2051,62 пункт). Ҳонгконгдаги Hang Seng Index индекслари 2,82 фоизга (22262,74 пункт), Кореядаги KOSPI — 2,92 фоизга (1944,63 пункт), Австралиядаги S&P/ASX 200 — 2,04 фоизга (5150,60 пункт) пасайган.

Шунингдек, Dow Jones индекси 3,5 фоизга, S&P 500 эса 4,26 фоизга, Nasdaq индекси эса 4,1 фоизга пасайди.

Охирги маълумотларга кўра, Трамп ҳал қилувчи Флорида, Оҳайо ва Шимолий Каролина штатларида устунлик қилмоқда.

New York Times прогнозларига кўра, республикачилар номзодининг ғалаба учун имкониятлари 95 фоизга ўсган.