Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд Дональд Трампни АҚШ президенти этиб сайлангани билан табриклади ва унинг ҳокимият тепасига келиши билан Яқин Шарқда барқарорлик қарор топишига умид билдирди. Қиролнинг Трамп номига билдирилган табрик телеграммаси матни билан Саудия Арабистонининг "Ал-Ахбория" телеканали таништирди.

"Халқ ва қироллик ҳукумати ва бизнинг номимиздан дўстона америка халқига самимий табрикларимизни етказмоқчиман ҳамда тараққиёт ва фаровонлик тилаб қолмоқчиман. Биз Яқин Шарқда ва бутун дунёда хавфсизлик ва барқарорлик олиб келиши мумкин бўлган янги лавозимингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз", деб айтилган қирол табригида.  

Қирол Саудия Арабистонида барча соҳаларда ривожланиши ва мустаҳкамланишига умид қилинаётган икки дўстона давлат ўртасидаги мустаҳкам тарихий алоқаларга ишора қилди.