Европа чемпионатининг Францияда ўтиши Сент-Этьен шаҳри бюджетига катта фойда келтирди.

Шаҳар мэриясининг маълум қилишича, мусобақани ўтказишдан тушган даромад 45,1 миллион еврони ташкил қилган. Бу сарфланган пуллардан 17 марта кўп демакдир.

УЕФАнинг меҳмондўст шаҳарлар рейтингида Сент-Этьен Париж ва Ниццадан сўнг учинчи ўринни эгаллади.

Евро-2016 чемпионати финалида мезбон Францияни енгган Португалия ўз тарихида илк марта чемпионликни қўлга киритди.