Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Юн Бен Се АҚШда бўлиб ўтган сайловлардан сўнг, янги президент маъмурияти Шимолий Кореяга сиёсий босим ўтказишда давом этишидан умид қилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Ренхап” агентлиги маълум қилди.

"Ўйлаймизки, АҚШнинг янги маъмурияти Шимолий Кореяга нисбатан сиёсатини давом эттиради, асосан, Пхеньянга босим ўтказаверади", — деди вазир.

Ўтган ҳафтада АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан иқтисодий санкцияларни янада қаттиқлаштирган эди. АҚШ банкларида КХДРда ҳисоб-рақам очиш тақиқланганди.